Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Ёш мерганларни саралаб берган қизиқарли беллашув

« Назад

Ёш мерганларни саралаб берган қизиқарли беллашув 21.10.2022 09:26

Қорақалпоғистон Республикаси “Қўриқлаш” бошқармаси ходимлари ташаббуси билан куни кеча Нукус шаҳрида ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар орасида соғлом рақобат ва мусобақа муҳитини яратиш, ёш авлодни буюк аждодларимиз каби мард ва жасур, жисмонан бақувват ва ватанпарвар этиб тарбиялаш мақсадида спортнинг камондан отиш тури бўйича ёшлар ўртасида “Қўриқлаш” бошқармаси бошлиғи кубоги  учун мусобақа ўтказилди.  

IMG_20221020_210139_807

 Беллашувда шаҳар ва туманлардан жами 100 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этиб, ўзаро беллашувлар олиб борди. Спортчилар асосан “Микс” ва “Олимпик раунд” йўналишларида беллашиб, 5 маротаба ёйларни 30 метр узоқликдаги нишонларга йўналтириб “очко” жамғариб бордилар. 

IMG_20221020_210148_941

Ҳар бир иштирокчи яккалик ўйинларида иштирок этиб нишонни аниқ,тўғри ҳамда тез нишонга олишга ҳаракат қилишди. Умидли спортчиларнинг кўпчилиги мактаблар қошида ташкил этилган камондан отиш секцияларининг ўқувчилари ҳисобланиб бўлиб ўтган мусобақа улар учун маҳоратини намойиш этиш катта имконият тақдим этди.

IMG_20221020_210146_922

Ўйинлар ҳаваскор ва профессионал спортчилар ўртасида алоҳида ташкил этилди.Ҳар ким ўз мерганлик қобилиятини синовдан ўтказар экан ушбу нуфузли мусобақада ғолиблик учун астойдил кураш олиб бордилар. 

IMG_20221020_210152_992

Қизиқарли беллашув якунларида энг кўп балл жамғарган иштирокчилар номи аниқланди. 100 нафар ёш мерганлар орасидан 3 нафар атлетлар номи аниқланиб уларга эсдалик совғалари топширилди.

IMG_20221020_210155_649 IMG_20221020_210137_935


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: