
МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов иштирокида терма жамоаларимиздаги эпидемиологик вазият назоратини янада кучайтириш, спорт турлари бўйича оммавийликни ошириш, асосий жамоага рақобатбардош кучли захира спортчиларини селексия қилиш, шунингдек, Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган жамоамизни ваксинацияга тайёрлаш каби масалаларга бағишланган онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.