
Ҳар бир спорт турида бўлгани сингари камондан отиш спорт турида ҳам тактик тайёргарлик муҳим саналади. Умумий олиб қарайдиган бўлсак тактик тайёргарлик ҳаракатни маълум бир мақсадга йўналтирган ҳолда самарали усулларни қўллаб кўзланган нуқтани забт этишдир.
Тактик тайёргарликдан мақсад камончилардаги ўқ отиш пайтидаги тактик фикрлаш қобилиятини шакллантириш, рационал танлов ва мусобақалардаги кутилмаган вазиятларда тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш усулларини ривожлантиришдир.
Тактик тайёргарликнинг асосий вазифалари:
• Тактик фикрлашни шакллантириш ва ривожлантириш
• Якка тартибдаги, сериявий ва умумий машғулотларда ўқ узиш тактика моделларини қайта такомиллаштириш
• Камондан ўқ отувчиларнинг техник ва тактик маҳоратини оширишга қаратилган ўқув машғулотларининг мазмунини аниқлашдир