КАМОНДАН ОТИШ
ХАЛҚАРО ТОИФАДАГИ ЎЗБЕКИСТОН СПОРТ УСТАСИ
а) Олимпия ўйинларида 1-3 ўринлар;
б) Осиё ўйинларида 1-3 ўринлар;
в) Осиё чемпионатлида1-3 ўринлар;
г) Жаҳон чемпионати ва Кубоклари 1-16 ўринлар;
ёки юқорида қайд этилган мусобақаларда эгаллаган ўринлардан қатъий назар, разряд меъёрларини бажарганлигини учун берилади.
ЎЗБЕКИСТОН СПОРТ УСТАСИ
а) Халқаро мусобақаларда хар бир машқ бўйича камида 12 нафар спортчи иштирок этса;
б) Катталар ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги мусобақаларида иштирок этса;
в) Вилоят ташкилотлар ва Тошкент шаҳрининг очиқ мусобақаларида хар бир машқ бўйича камида 15 нафар спортчи иштирок этса. Бунда умумий иштирокчиларнинг камида 3 нафарида спорт устаси унвони мавжуд бўлиши, шунингдек, хакамлар хайъати таркибида камида 2 нафар миллий тоифадаги хакам ёки 3 нафар олий тоифадаги хакамлар бўлиши шарт;
г) Разряд меъёрлари талабини бажармасдан катталар ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги мусобақаларида; 1 ўринни;
д) ёки юқорида қайд этилган мусобақаларда эгаллаган ўринлардан қатъий назар, разряд меъёрларини талабини бажарса берилади.
СПОРТ УСТАЛИГИГА НОМЗОД
а) хар бир машқ бўйича иштирокчиларнинг сони камида 12 нафар спортчини ташкил этган, кўнгилли спорт жамиятлари, ташкилотлар ва Тошкент шаҳри томонидан ўтказиладиган чемпиоантларида иштирок этса, шунингдек, хакамлар хайъати таркибида 2 нафар миллий тоифадаги хакам ва 2 нафар олий тоифадаги хакам бўлса;
б) ёки разряд меъёрларини талабини бажармаган ҳолда, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон Чемпионатларида 1 ўринни эгалласа;
в) ёки мусобақада эгаллаган ўринидан қатъий назар, разряд меъёрларини талабини бажарса берилади.
Биринчи спорт разряди:
а) юқорида қайд этилган, шунингдек, барча БЎСМлар томонидан ўтказиладиган мусобафаларда иштирок этса ва ҳар бир машқ бўйича 12 нафар спортчидан кам бўлмаган иштирокчилар ҳамда хакамлар хайъати таркибида камида 2 нафар олий тоифадаги хакамлар мавжуд бўлса;
б) ёки ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда 1 ва 2 ўринларни эгалласа;
в) ушбу чемпионатларида эгаллаган ўрнидан қатъий назар, разряд меъёрларини талабини бажарса берилади.